Теннисчиларимиз халқаро турнир ярим финалига йўл олди

Теннисчиларимиз халқаро турнир ярим финалига йўл олди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги J100 таснифига кирувчи халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида чорак финал ўйинлари ўтказилди.


Унда ҳамюртларимиз Сухроб Саидов ва Аҳмаджон Тошмуҳаммедов жуфтлиги қозоғистонлик Эрасил Бахтиёр ва Тоир Сармановни 6:3, 2:6, 10:7 ҳисобида мағлубиятга учратди. Афсуски, ҳамюртимиз Данила Квасов қозоғистонлик Тоир Кайретдинов билан биргаликда кореялик Мин Ҳюк Чо ва Тае Ву Ким жуфтлигига 6:3, 6:1 ҳисобида таслим бўлди.

Шу тариқа, ярим финалда Сухроб Саидов ва Аҳмаджон Тошмуҳаммедов жуфтлиги кореялик Мин Ҳюк Чо ва Тае Ву Ким тандемига қарши рақобатлашади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.