Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни хавфсизлик бўйича янги чекловлари жорий этилгани бўйича огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни хавфсизлик бўйича янги чекловлари жорий этилгани бўйича огоҳлантирди

Исроилда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этилиши муносабати билан Тел Авивдаги Ўзбекистон элчихонаси ватандошларга мурожаат қилиб, эҳтиёткорликни оширишга ҳамда ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди.

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) 22 июнь соат 3:45 дан 23 июнь 8:00 гача мамлакатда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этган. Бу қарор мамлакатдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан қабул қилинди.

Шунга мувофиқ:

  • илгари «чекланган фаолият» деб белгиланган ҳудудларда энди «зарур ҳолларда фаолият» тартиби жорий қилинди;
  • барча таълим муассасалари ўз фаолиятини тўхтатади;
  • барча ишлаб чиқариш корхоналари ёпилади, фақат ҳарбий ва тинч аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган тармоқлар бундан мустасно;
  • иш жойига бориш тақиқланади.

«Юртдошларимизни яна бир бор хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, мамлакатда бўлиш вақтида эҳтиёткорликни оширишга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирамиз. Илтимос, расмий маълумотлардан хабардор бўлиб боринг», — дейилади элчихонаси баёнотида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.