«Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда. Ўзбекистон доимо минтақадаги барча томонларни ўзаро музокаралар орқали тинчлик йўлида ҳаракат қилишга чақириб келган», — дейилади хабарда.
«Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишни, ушбу мамлакатларда бўлган фуқароларимиздан эса имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетишларини сўраймиз», — дея қайд этган ТИВ вакили.
Бурханов хавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилди. У Ўзбекистон фуқароларидан ҳушёрликни сақлаш ва расмий эълонларни кузатиб боришни илтимос қилган.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдан чиқиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун назорат-ўтказиш пунктлари ва транспорт йўналишлари бўйича маълумот берганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.