Соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган полвонлар 4 вазн тоифасида баҳс олиб боришди.
Париж 2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Алишер Юсупов каби таниқли спортчилар иштирок этган мусобақада Аҳрор Зиёдуллаев ( 81 кг), Отабек Тўрабоев ( 90 кг), Жаҳонгир Матраҳимов ( 100 кг) ва Исломбек Равшанқулов (+100 кг) ўз вазн тоифаларида олтин медалларни қўлга киритишди. Юсупов эса мусобақада бешинчи натижани қайд этди.
Умумжамоа ҳисобида бу гал ҳам сурхондарёлик дзюдочилар пешқадамлик қилишди. “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг кейинги босқичи 30 июль куни Андижон вилоятида ўтказилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.