Бугун Қозоғистон Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов, Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти — таниқли боксчи Геннадий Головкин билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида икки давлат спорт соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, терма жамоалар учун қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, йирик мусобақаларга тайёргарликни биргаликда олиб бориш, иқтидорли ёшларни селекция қилиш ва инфратузилмани ривожлантиришда ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Мазкур ташриф икки мамлакат спорт алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.