Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Сити Руҳаини Жуҳаятин Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Ташқи ишлар вазирлигида ундан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг Telegram каналида ёзишича, учрашувда сиёсий мулоқотдан тортиб иқтисодий дипломатиягача бўлган барча соҳаларда икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидланган.

Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Вазир икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун кўплаб соҳаларда «кенг имкониятлар» мавжудигини қайд этди.

«Элчи хонимнинг бой тажрибасини қадрлаймиз ва мамлакатимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июнь ойида 2019 йилдан бери Индонезиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаб келган Сунарио Картадината 74 ёшида Тошкентда вафот этганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.