Ўзбекистон Франция билан реадмиссия тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Ўзбекистон Франция билан реадмиссия тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев 8 июль куни Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлари ўртасида реадмиссия борасидаги битимни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. У 12 март куни Парижда Ўзбекистон президентининг Францияга ташрифи доирасида имзоланган эди.

Реадмиссия — бу бир давлатнинг ваколатли органлари томонидан миллий қонунчиликни бузган ҳолда унинг ҳудудига кирган ёки у ерда бўлиб турган шахсларни бошқа давлат ваколатли органларига махсус келишув асосида топшириш ва қабул қилиш жараёни (депортация ва экстрадициядан фарқли равишда).

Ўзбекистон бир қатор давлатлар, жумладан Чехия, Эстония, Россия ва Қозоғистон билан реадмиссия тўғрисидаги битимларга эга. 2024 йилда Германия билан ҳам шундай келишув тайёрланаётгани хабар қилинганди.

1 сентябрдан бошлаб хорижда қонунбузарлик қилиши оқибатида депортация қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспорти берилмайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.