Тамила Анваровна Алиева Президент администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тимур Нурйигитович Бутунбаев Президент администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Нодира Жалаловна Хакимова Президент администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шерзод Фарход ўғли Озодзода Президент администрацияси раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, Дилноза Мурадовна Зиямухамедова Президент администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.