ПАнинг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди

ПАнинг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди

Шавкат Мирзиёев фармони билан Президент администрациясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Унга кўра, Алишер Бахадирович Самадов ПА Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Дониёр Бахтиёрович Кадиров ПА Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Гаянэ Олеговна Умерова ПА Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ПА Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шерзод Икромович Асадов ПА Коммуникациялар департаментининг раҳбари — президентнинг матбуот котиби лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг матбуот котиби лавозимидан озод этилди.

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов ПА Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ПА Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Бобур Ботирович Ходжаев ПА Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Зилемхан Ҳайдарович Ҳайдаров ПА Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ПА Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;

Элла Анатольевна Джахангирова ПА Тадбирларни ташкиллаштириш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президент протоколининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, шу фармон билан Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди. Администрация раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.

Аввалроқ Сардор Умурзаков президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. Абдулазиз Камилов эса президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси бўлди.

Бундан ташқари, Ҳилола Умарова Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди ва мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан олинди. Шунингдек, ПА раҳбарига Тамила Алиева, Тимур Бутунбаев, Нодира Хакимова ва Шерзод Озодзода ўринбосар бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.