Чемпионат Халқаро ҳарбий Спорт Кенгаши (CИСМ) раҳбарлигида Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпиа қўмитаси, Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил етилди.
Триатлон бўйича Жаҳон чемпионатида дунёнинг 13 та (Ўзбекистон, Белгия, Канада, Испания, Франсия, Германия, Словения, Швейсария, Қатар, Россия, Ерон, Португалия, Қозоғистон) мамлакатидан келган 120 нафар спортчи 3 та тоифада — яккалик, жамоавий (МИХ) ва ёши катталар (Сениор) ўртасидаги баҳсларда 5 та медаллар жамланмаси (яккалик ва гуруҳ баҳслари) учун куч синашди.
19-август куни профессионал ва ёши катта спортчилар ўртасида кечган яккалик баҳсларида спортчилар очиқ сув ҳавзасида 750 метр масофага сузиш, халқаро талабга жавоб берувчи йўналишда 19 км масофага велоюриш ҳамда тарихий марказда ташкил етилган трассалар бўйлаб 5 км масофага югуришни амалга оширишди.
Профессионал (елите) спортчилар ўртасида натижалар қуйидагича қайт етилди:
Еркаклар ўртасида
Жамоавий (мих) йўналиши бўйича кечган баҳсларнинг натижалари қуйидагича қайт етилди:
1-ўрин — Швецария жамоаси (1 соат 19 дақиқа 8 сония);
2-ўрин — Франсия жамоаси (1 соат 19 дақиқа 53 сония);
3-ўрин — Россия жамоаси (1 соат 20 дақиқа 2 сония);
4-ўрин — Ўзбекистон жамоаси (1 соат 23 дақиқа 52 сония);
5-ўрин — Белгия жамоаси (1 соат 27 дақиқа 27 сония).
Мусобақанинг умумий натижаларига кўра:
1-ўрин — Франсия Республикаси терма жамоаси;
2-ўрин — Россия Федерацияси жамоаси;
3-ўрин — Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси.
Бугун Самарқанд шаҳридаги “Силк Роад Самарканд” туристик марказининг “Боқий шаҳар” мажмуасида чемпионатнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади ва иштирокчилар тақдирланади.
Мудофаа вазирлиги Aхборот ва оммавий коммуникацийлар департаменти
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.