Учрашувда Лихтенштейн ва Ўзбекистон ўртасида 2024 йил март ойида ўрнатилган дипломатик алоқалар ҳамкорликни тизимли равишда давом эттиришга муҳим пойдевор бўлгани, Вадуцнинг Тошкент билан муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш тарафдори экани таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Лихтенштейн бош вазири ўринбосари — ташқи ишлар, атроф-муҳит ва маданият вазири Сабине Монауни билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида у Халқаро валюта фондидаги Швейцария овоз бериш гуруҳи доирасидаги самарали ҳамкорликни юқори баҳолаб, Лихтенштейннинг 2024 йил октябрида мазкур гуруҳга аъзо бўлиши икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва молиявий соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Дилшод Ахатов 2023 йилнинг сентябрида Германиядаги элчи этиб тайинланганди. Бугунги кунга қадар Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Швейцария ва Чехиядаги ўриндошлик асосида элчиси ҳам ҳисобланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.