Тахмина Икромова Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

Тахмина Икромова Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатида яккалик кўпкураш йўналишининг ҳалқа ва тўпда машқ бажариш бўйича саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Тахмина Икромова ҳалқада 28.400, тўпда эса 28.300, жами 56.700 балл жамғарди. Яна бир гимнастикачимиз Анастасия Саранцева ушбу йўналишларда 28.050 (ҳалқа), 26.600 (тўп), жами 54.650 балл тўплади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати “Парк Олимпико” аренасида ўтмоқда. Унда 96 нафар гимнастикачи яккалик баҳсларида, 36 та терма жамоа эса гуруҳ беллашувларида ўз маҳоратларини намоён этишади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.