Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалга оширилади.
Тадбир «Аваза» миллий туристик зонасида бўлиб ўтади. Ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган, дейилади ҳисоботда.
Президент саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.