Ўзбекистоннинг Лихтенштейндаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Лихтенштейндаги биринчи элчиси тайинланди

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Лихтенштейн Князлигидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Берлинда) бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги. Дипломат валиаҳд шаҳзода Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди.

Шунингдек, у Лихтенштейн бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар, атроф-муҳит ва маданият вазири Сабине Монауни билан ҳам учрашувлар ўтказди.

Дилшод Ахатов 2023 йил сентябрь ойидан бери Германиядаги элчи лавозимида ишлаб келмоқда. У айни вақтда Швейцария ва Чехия Республикасидаги элчи лавозимларида ҳам фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон ва Лихтенштейн 2024 йил март ойида дипломатик муносабатлар ўрнатган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.