22 август кунги Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳам иштирок этди. У туман ҳокими лавозимига тавсия этилган номзодни депутатларга таништирди.
Шундан сўнг Хусан Абдувохидовни ҳоким в.б. этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
У янги лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳада молиявий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Шу куни 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими бўлиб ишлаган Асилбек Ашуров Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.