Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига кўра, меҳмонларга «Галкиниш» миллий от спорти жамоаси ахалтака зотли тулпорларининг чиқишлари намойиш этилди.
Қайд этилишича, «Галкиниш» от спорти гуруҳи бу йил Монте Карлода бўлиб ўтган 47-халқаро цирк фестивалида олтин мукофотга сазовор бўлган, шунингдек, Истанбулда бўлиб ўтган Халқаро этноспорт фестивалида муваффақиятли иштирок этган.
Туркман халқининг миллий етакчиси «Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида» Шавкат Мирзиёевга тўкин-сочинлик ва фаровонлик рамзи бўлган туя ва бўталоқни совға қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.