ОАВ учун контент тайёрлаш маркази президентнинг июль ойида қабул қилинган давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш тўғрисидаги қарори билан ПА матбуот хизмати медиа маркази негизида ташкил этилган.
Қобулжон Холиқович Аҳмедов марказ директори бўлди. Бунгача у MY5 телеканалининг бош директори бўлган, тайинловга қадар МТРКнинг «Ёшлар» ижодий бирлашмаси директори лавозимини эгаллаб келган.
Машҳур режиссёр ва шу кунгача Президент матбуот хизматининг медиа маркази раҳбари Ҳусан Равшанович Салихов марказ директори ўринбосари этиб тайинланди.
Президент матбуот хизматида бош консультант, бунгача эса UZREPORT телеканали бош муҳаррири лавозимида ишлаб келган Жаҳонгир Муҳаммадали ўғли Абдураҳмонов марказ директорининг иккинчи ўринбосари бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.