ТИВ раҳбари Telegram’даги постида ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор этди ва жабрланганларга тезроқ соғайишни тилади.
«Биз оғир кунларда биродар Афғонистон халқи билан бирдам бўлиб, ушбу фожиали табиий офат оқибатларини бартараф этишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигимизни билдирамиз», — деб ёзди у.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни маҳаллий вақт билан ярим тунда Афғонистон шарқидаги Нангарҳор провинциясида 6 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг ўчоғи тахминан 8 км чуқурликда жойлашган. Энг кўп зарар кўрган Кунар провинцияси бўлиб, у ерда камида учта қишлоқ вайрон бўлган. Шунингдек, яна учта провинцияда вайронагарчиликлар қайд этилган: Лағмон, Нуристон ва Панжшер.
Зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1124 кишига етди, 3251 киши жароҳат олган. 8 мингдан ортиқ уй вайрон бўлди. БМТ ва қатор давлатлар ёрдам ажратилишини эълон қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.