Ўзбекистон етакчиси матбуот хизматига кўра, суҳбат аввалида Владимир Путин ҳамкасбини ва Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклаган.
Томонлар аввалроқ бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон — Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқди.
Давлат раҳбарлари иқтисодиётнинг устувор тармоқларида лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда амалга оширишни жадаллаштириш, ҳудудлар ўртасида ва ташкил этилган қўшма саноат парклари доирасида кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.