Эслатиб ўтамиз, у рухсатномалар олиш жараёнида асоссиз рад этишлар ва коррупция ҳолатлари бўлганини айтганди.
«Ерни сотиб олдик. Ана энди рухсатнома олиш керак. Рухсатнома оладиган жараёнимизда рухсатномага ариза ташлаяпмиз. Ариза „отказ“, ариза ташлаяпмиз, ариза „отказ“. Токи ҳалиги манзилига бориб, ассалому алайкум бўлмагунгача (пул узатилишига тақлидий жест қилади — таҳр.). Тўғри гапни гапиришимиз керак. Бу тўғридан-тўғри эртанги харажатимизга таъсир қиляпти», — деганди у.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Тошкентда рухсатномалар олиш ва кадастр реестридан ўтиш билан боғлиқ қўшимча «харажатлар» ҳар бир уй учун 200 минг доллар, Тошкент вилоятида эса 100 минг долларгача етиши мумкин.
Вазирлик расмий баёнотида таъкидланишича, қурилиш соҳасида барча давлат хизматлари ва тўловлар фақат электрон форматда, жумладан my.gov.uz портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, ариза берувчи (жисмоний ёки юридик шахс) ва ваколатли орган вакили ўртасидаги ҳар қандай ўзаро муносабатлар барча босқичларда истисно қилинади.
Қурилиш вазирлиги кейинги йилларда бюрократияни қисқартириш, инсон омилини минималлаштириш ва коррупция хавфининг олдини олишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилганини эслатди.
«Объект қурилишига оид рухсатнома олишдан тортиб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар вазирликнинг Shaffof Qurilish миллий ахборот тизими орқали тўлиқ назорат қилиб борилади», — дейилади хабарда.
Жараёнлар Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги (ВМҚ 200) қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентлар билан тартибга солинади.
Шунингдек, Қурилиш вазирлиги очиқликни таъминлаш, ортиқча бюрократияни камайтириш, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида қурилишда давлат хизматларини рақамлаштириш босқичма-босқич давом этаётгани ҳақида хабар берди.
Бундан ташқари, президентнинг 2023 йил 26 июлдаги қарори ва ҳукуматнинг 2024 йил 25 мартдаги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида қурилиш ҳажмининг ҳар бир кубометри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим жорий этилган.
Тўлов шаҳарда қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган объектларга нисбатан қўлланади, бундан қуйидагилар мустасно:
Шунингдек, ташкилот қурилиш соҳасида коррупция ҳолатларига дуч келган тадбиркорлар ва фуқароларни вазирликнинг комплаенс бўлимлари ва ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишга чақирди.
Боғланиш учун:
Ишонч телефони: +998 71 210−11−04 (қўшимча 1066)
Қисқа рақам: 1298
Электрон почта: info@mc.uz
Коррупция бoйича шикоятлар: komplayens@mc.uz
Telegram боти: @QurilishKomplayensbot
Вазирлик қурилиш соҳасида шаффофлик, қонунийлик ва ошкораликни таъминлашга устувор вазифа сифатида қарашини ва мулоқотга очиқлигини билдирди.
ДХХ хабарига кўра, бўлим бош мутахассиси 470 квадрат метр майдонда кўп қаватли турар жой қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлаш, шунингдек, қурилиш ишларига аҳолининг розилик далолатномаларини тайёрлаш учун 30 миллион сўм талаб қилган.
Ходим сўралган сумманинг 20 миллион сўмини олаётган вақтда жиноят устида ушланган.
Терговга қадар ўтказилган текширув давомида, шунингдек, Хоразм вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Урганч шаҳри бўлими бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний хатти-ҳаракатларга алоқадорлиги аниқланган.
Ўтган йилнинг февраль ойида ДХХ Тошкент вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассисига нисбатан рухсатнома ҳужжатларини расмийлаштириш учун катта миқдордаги пул ундириш бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида ҳам хабар берганди.
Ташкилот маълумотларига кўра, инспекция ходими Ўрта Чирчиқ туманида қурилган уч қаватли савдо мажмуасини фойдаланишга топшириш учун маҳаллий тадбиркордан 12 минг доллар талаб қилган. Бундан ташқари, у турли муассасалардаги алоқалари орқали техник ҳисобот, кадастр ва бошқа ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам беришни ваъда қилган.
У 10 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.