Алишер Усманов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари бўлди

Алишер Усманов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари бўлди

Президент тақдимномаси ва Сенатнинг тегишли қарорига асосан Алишер Атаханович Усманов беш йил муддатга Олий суди раисининг биринчи ўринбосарлигига сайланди, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.

Алишер Усманов бир вақтнинг ўзида Судлов ҳайъати раиси лавозимини ҳам эгаллайди. Тайинловга қадар у Наманган вилояти суди раиси эди.

Алишер Усмонов 1964 йилда туғилган бўлиб, Косонсой туман судининг раиси, Мингбулоқ тумани прокурори, Наманган вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири ва Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Сенат мажлисида, шунинглек, Олий суд раисининг ўринбосари — судлов ҳайъати раиси Икрам Муслимов ва Олий суд судьяси Нодира Хакимова ишидан озод этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.