Алексей Ерхов 1960 йилда туғилган, Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган.
1983 йилдан бери дипломатик фаолият билан шуғулланиб келмоқда. У илгари Марокаш (1983−1987 йиллар), Миср (1990−1994 йиллар), Исроил (1996−2000 йиллар) элчихоналарида ишлаган.
2003−2006 йилларда Россиянинг Суриядаги элчихонаси маслаҳатчи-вакили, 2009−2015 йилларда Россиянинг Истанбулдаги бош консули бўлиб ишлаган.
2015−2017 йилларда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Вазият ва инқироз маркази департаменти директори бўлган.
Россиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Олег Мальгинов июнь ойида миссиясини якунлаганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.