Маълум қилинишича, шу йилнинг 9-10-11 сентябрь кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт бўйича Республика турнири ўтказилиши муносабати билан соат 08-00 дан 15-00 га қадар Д012 «Бектемир-Чорбоғ қ.» автомобиль йўлининг 34 км (Чирчиқ шаҳарга кириш «платина»)дан бошлаб 54 километрлари (Оқсоқота мфй «Файз» кафеси) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
«Бўстонлиқ туманига борувчи фуқоролар Чирчиқ шаҳри ёҳуд Қораманас, Қўшқўрғон маҳаллалари орқали ҳаракатланишлари мумкин бўлади», — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.