Ливерпуль — 2025. Навбаҳор Ҳамидова финалда ғалабани қўлдан чиқарди

Ливерпуль-2025. Навбаҳор Ҳамидова финалда ғалабани қўлдан чиқарди

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида финалидан ўрин олган кечки жанглар ўтказилмоқда.

Аёллар ўртасида 65 кг. вазн тоифасида Навбаҳор Ҳамидова қозоғистонлик Аида Абикеевага қарши рингга кўтарилди. Ҳакамларнинг 3 нафари биринчи бўлимда устунликни ҳамюртимизга беришган бўлса, Ҳамидова иккинчи раундда ўз устунлигини оширди — бу сафар 4 ҳакамнинг эътирофига сазовор бўлди.

Аммо учинчи раундда қозоғистонлик боксчи олдинга ташланди ва ташаббусни қўлга киритди. Боз устига, рингдаги ҳакам Навбаҳорга расмий огоҳлантириш бериб, муҳим бўлган 1 баллдан маҳрум қилди. Натижада сўнгги бўлимда ҳакамларнинг барчаси устунликни Аидага тақдим этишди. Якуний баҳолар — 0:3 (27:29, 27:29, 27:29, 28:28, 28:28).

Навбаҳор Ҳамидова ЖЧда иккинчи кумушни ўз ҳисобига қўшиб қўйди. Шунингдек, у бир марта бронза медалига ҳам сазовор бўлган.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига биринчи кумуш медали қўшилди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.