Вояга етмаганлар учун жиноий жавобгарлик либераллаштирилди

Вояга етмаганлар учун жиноий жавобгарлик либераллаштирилди


Жамиятимиз тараққиётининг асосий негизи бўлган ёшларимизга бўлган этибор кун сайин кучайиб бормоқдаки, бундан тўғри фойдаланганлари ҳаётда ва жамиятда ўз ўрни топишмоқда. Бироқ, вояга етмаганлар орасидан баъзилари адашиб жиноят йўлидан кетиб қолса, жазони ўташ билан бир қаторда судланганлик ҳолати бўйича босилган тамға уларнинг ҳаётига кескин таъсирини ўтказмай қўймасди….

Бу каби ҳолатларга барҳам бериш мақсадида мамлакатимизда вояга етмаганларнинг манфаатини ҳимоя қилишга, уларнинг ҳуқуқларини эркинликларини ва қонуний манфаатларини давлат томонидан кафолатлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. (ЎРҚ–1092-сон, 23.10.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси”га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Жиноят кодексига янги ўзгартиришларга кўра, вояга етмаган шахслар жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган ҳисобланади. Шунингдек, озодликни чеклаш ва маҳрум қилиш жазоларининг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойгача қисқартирилди. Қонун болалар жиноий жавобгарлигини либераллаштиришга хизмат қилиши керак.

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига вояга етмаган шахслар учун жиноий жавобгарликни либераллаштиришга оид қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, энди ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган ҳисобланади.

Бундан ўта оғир жиноятлар ёки содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлганидан кейин ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар қасддан янги жиноят содир этиш ҳоллари мустасно этиб белгиланди.

Шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклашнинг ҳамда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилди.

“Ушбу қонун вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлигини янада либераллаштиришга хизмат қилади ва ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахсга ҳаётини судланганлик тамғасидан холи тарзда давом эттириши учун шароит яратади”

Aхрор Садриддинов,

Миробод туман адлия бўлими бош юристконсулти

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.