Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси “яшил иқтисодиёт” стратегиясини амалга ошириш юзасидан вазирларга парламент сўровини йўлади

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси “яшил иқтисодиёт” стратегиясини амалга ошириш юзасидан вазирларга парламент сўровини йўлади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида мамлакатнинг 2019–2030 йилларга мўлжалланган “яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси” ижросини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан вазирларга парламент сўрови йўлланди.

2023 йилда “яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси” доирасида энергия соҳасида тариф ислоҳотлари ўтказилди. 2024 йилнинг баҳор ва куз мавсумларида корхоналар ҳудудларида “яшил белбоғлар” барпо этилди. Жами 11,8 миллион дарахт ва буталар экилиб, давлат ўрмон фондидаги 7 минг гектар бўш ер ўзлаштирилди.

Шу билан бирга, атроф муҳит ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида тизимли ёндашув ва барча ресурсларни жалб этишни талаб қиладиган муаммолар сақланиб қолмоқда. Депутатлар сайловчилар билан учрашувларда ҳаво муҳофазаси, чиқиндиларни қайта ишлаш, экологик мониторингни кучайтириш ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича таклифларни илгари сурган.

Шундан келиб чиқиб, мажлисда Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига парламент сўрови йўллаш ҳақида хабар қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.