Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси исломий банк ва исломий молия операцияларига оид қонун лойиҳасини Сенатга йўллади

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси исломий банк ва исломий молия операцияларига оид қонун лойиҳасини Сенатга йўллади

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси маълумотига қўра қонун лойиҳаси исломий банк фаолияти учун лицензия олиш талабларини белгилайди ва асосий тушунчаларни очиб беради. Шунингдек, банкларга исломий молия стандартлари асосида мижозларни молиялаштириш, савдо фаолияти ва юридик шахслар тузиш ҳамда уларнинг улушларини ёки акцияларини олишга рухсат беради.

Қонун лойиҳаси билан исломий молия операцияларига солиқ солиш тартиби жорий қилинади, ислом молиявий операцияларини солиққа тортишни тартибга солувчи нормалар молиявий хизматлар ҳажмини оширишга ёрдам беради.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистонда исломий банк хизматларини босқичма-босқич жорий этиш, яширин иқтисодиёти улушини қисқартириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.