Мазкур станция 2026-йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Ишга туширилгандан сўнг, у йилига ўртача 50 миллион кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу эса 15 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради ҳамда атмосферага 22 минг тонна зарарли газлар тарқалишининг олдини олади.
Лойиҳа доирасида барпо этилаётган шамол электр станцияси тахминан 20 мингта хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имкониятини яратади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.