Қарорга кўра, 2025-йил 1-декабрдан бошлаб, лойиҳалаш жараёнида минтақавий акселерограммалар базасига таянилган ҳолда зилзила кучини баҳолаш амалиёти қўлланилади. Бу қурилаётган объектларнинг сейсмик вазиятга мос равишда лойиҳалаштирилишини таъминлайди.
2027-йил 1-октябрга қадар MSK 64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори балл кузатиладиган сейсмик фаол ҳудудларда махсус сейсмик ҳимоя ускуналаридан фойдаланган ҳолда лойиҳалаштириш устуворлиги белгилаб бериладиган объектлар рўйхати тасдиқланади.
2026-йил 1-февралдан бир қатор ўзгаришлар кучга киради, жумладан:
— 2022-йил 15-октябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бериладиган зилзилабардошликка доир илмий хулоса учун ундириладиган тўлов 50 фоизга камайтирилади;
— бир хил серияли объектларга илмий хулоса фақат бир маротаба тўлов асосида берилади, шу турдаги қолган объектлар лойиҳаси учун бепул хулоса тақдим этилади.
Шунингдек, зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига интеграция қилинади, бу жараёнлар назоратни яхшилаш ва маълумот алмашинувини осонлаштиришга хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.