Ўзбекистонда “EKO NOM” ва “Novator” русумли сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди

“Ўзсувтаъминот” АЖ расмий маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳудудида айрим турдаги сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш амалдаги стандартларга жавоб бермагани сабабли тўхтатилди.

Маълум қилинишича, “Novator LK” туридаги ҳисоблагичлар 2018 йилда амал қилган GOST 6019-83 давлатлараро стандарти талабларига мувофиқ синовлардан ўтган ва 02.3644-18-сон билан давлат реестрига киритилган эди. Бироқ ушбу ҳисоблагич учун берилган сертификат 2023-йил 30-августда ўз кучини йўқотган. Шу боис, бу турдаги ускуналар ҳозир амалда эмас.

Шунингдек, “EKO NOM” туридаги ҳисоблагичлар 2016-йил 30-июнда 02.3251-16-сон билан реестрга киритилган. Улар учун берилган сертификат 2020-йил 10-июлда ( “EKO NOM SV” туридаги ҳисоблагичлар учун 2024-йил 29-ноябргача) амал қилиш муддати тугаган. Бу ҳисоблагичлар амалдаги OʻzMSt ISO 4064-1:2024 миллий стандарти талабларига мувофиқ қайта синовдан ўтказилмаган.

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган сув ҳисоблагичларининг тўлиқ рўйхати мавжуд.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.