Ўзбекистонда эркак шифокорлар сони аёллардан кўпроқ — Cтатистика

Ўзбекистонда эркак шифокорлар сони аёллардан кўпроқ — Cтатистика

Миллий статистика қўмитаси 2025-йил 1-январь ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган шифокорлар тўғрисидаги навбатдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда жами 107,5 минг нафар шифокор фаолият юритмоқда.

Маълумотларга қараганда, шифокорлар сони 2023-йилга нисбатан 1,8 минг нафарга, яъни 1,7 фоизга ошган.

Тақсимот:

  • Аёл шифокорлар — 50,1 минг (46,6%)
  • Эркак шифокорлар — 57,4 минг (53,4%)

Шу тариқа, мамлакат бўйлаб эркак шифокорлар аёлларга нисбатан кўпроқ экани қайд этилмоқда.

Ҳудудлар кесимида шифокорлар сони:

  • Қорақалпоғистон — 5,5 минг
  • Андижон — 8,1 минг
  • Бухоро — 6,7 минг
  • Жиззах — 2,8 минг
  • Қашқадарё — 6,7 минг
  • Навоий — 3,3 минг
  • Наманган — 6,2 минг
  • Самарқанд — 11,5 минг
  • Сурхондарё — 4,8 минг
  • Сирдарё — 2 минг
  • Тошкент вилояти — 7,4 минг
  • Фарғона — 9,9 минг
  • Хоразм — 6,2 минг
  • Тошкент шаҳри — 23,9 минг

Статистикага кўра, мамлакатда энг кўп шифокор Тошкент шаҳрида фаолият юритади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.