Тошкентда Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди

Тошкентда Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди

Давлат органлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ва илмий жамоатчилик вакиллари Ўзбекистон Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан ташкил этилган «Регионализм ва барқарорлик: глобал ўзгаришлар шароитида Марказий Осиё хавфсизлигини таъминлаш» номидаги халқаро конференцияда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш йўлларини муҳокама қилдилар.

Ўз нутқида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунен хавфсизликка комплекс ёндашувнинг аҳамиятини таъкидлади:

“Хавфсизлик фақат ҳарбий имкониятлар билан чекланмайди. Бу тушунча ишончли давлат институтлари, барқарор иқтисодий ўсиш, экологик мувозанат, қонун устуворлиги ва одамларнинг фаровонлигини ҳам қамраб олади. Ҳақиқий хавфсизлик жамият институтларига ишонч, қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорлик ва янги чақириқларга самарали жавоб бериш механизмларига эга жамиятларда юзага келади”.

Элчи Антти Карттунен ЕХҲТнинг кўп мезонли хавфсизлик концепцияси – сиёсий-ҳарбий, иқтисодий-экологик ва инсоний мезонларни ўз ичига олувчи – минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш ва замонавий чақириқлар шароитида мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ишончли асос яратишини қайд этди.

Тадбирда минтақавий хавфсизликнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди: ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш, янги киберхавф-хатарлар шароитида рақамли барқарорликни ошириш, трансмиллий ташкилотланган жиноятчиликка қарши кураш, иқлим ўзгаришларининг минтақавий хавфсизликка таъсирини баҳолаш, шунингдек институтлар ва жамоатчилик ўртасида очиқлик ва ишончни ривожлантириш.

Тошкентда Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди
Конференция иштирокчиларга тажриба алмашиш, илмий тадқиқотлар натижаларини муҳокама қилиш ва Марказий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича янги инновацион ёндашувларни аниқлаш имконини яратди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.