FIDE Жаҳон кубоги: Ярим финалчилар тақдирини тай-брейклар ҳал қилади

FIDE Жаҳон кубоги: Ярим финалчилар тақдирини тай-брейклар ҳал қилади

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун ярим финал босқичи доирасида жавоб ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик шахматчилар — Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Ёқуббоев — илк ўйиндаги каби эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, 31-юришда дурангга имзо чекишди.

Хитойлик Вэй Йи ва россиялик Андрей Есипенко ўртасидаги иккинчи баҳс ҳам дуранг билан тугади.

Натижада икки ярим финал жуфтлигининг тақдири ҳам тай-брейкларда ҳал бўлади. Тай-брек баҳслари бугун бўлиб ўтади.

Ярим финал ғолиблари финалга йўл олади ва 2026 йилги Номзодлар турнирида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Мағлуб бўлган икки шахматчи эса учинчи ўрин учун баҳсда қолган ягона йўлланма учун ўзаро беллашади.

Натижалар:
Вэй Йи (Хитой) — Андрей Есипенко (Россия) — 1.0–1.0;
Нодирбек Ёқуббоев (Ўзбекистон) — Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — 1.0–1.0.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.