“Mening maktabim” лойиҳа доирасида энг кўп ғолиб чиққан ҳудуд ва таклифлар маълум қилинди

“Mening maktabim” лойиҳа доирасида энг кўп ғолиб чиққан ҳудуд ва таклифлар маълум қилинди

“Open Budget” порталида “Mening maktabim” лойиҳасининг 2025/2026-ўқув йили учун биринчи босқич ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра, умумий қиймати 259 млрд 153 млн сўм бўлган 14 745 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Лойиҳа доирасида юртимизнинг турли ҳудудларидан келиб тушган таклифлар бўйича аниқланган натижалар инфографика орқали жамоатчиликка Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги томонидан тақдим этилди. Унда қайси ҳудудда энг кўп лойиҳа ғолиб бўлгани ва аҳоли томонидан билдирилган асосий таклифлар ёритилган.

Лойиҳанинг мазкур босқичи мактаб инфратузилмасини яхшилаш, таълим муассасаларидаги шарт-шароитларни такомиллаштириш ва болалар учун қулай муҳит яратишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
“Mening maktabim” лойиҳа доирасида энг кўп ғолиб чиққан ҳудуд ва таклифлар маълум қилинди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.