UBTECH саноат учун мўлжалланган Walker S2 гуманоид роботларини оммага танидти

UBTECH саноат учун мўлжалланган Walker S2 гуманоид роботларини оммага танидти

UBTECH компанияси бир нечта юзлаб тўлиқ хажмли саноат гуманоид роботлари — Walker S2нинг илк партиясини оммавий ишлаб чиқариш ва мижозларга етказишни йўлга қўйилгани хабар берилди. Ушбу роботлар босқичма-босқич саноатнинг турли йўналишларидаги ишлаб чиқариш жараёнларига жойлаштирилади. Бу босқич компаниянинг йил якунига қадар 500 та робот етказиб бериш мақсади сари муҳим қадам бўлиб, инсонсимон роботларнинг реал шарт-шароитларда кенг кўламли қўлланилишига йўл очмоқда.

UBTECH технология яратилиши, амалиётга жорий этилиши, етказиб берилиши ва такомиллаштирилишига асосланган ёпиқ айланма тижорат модели орқали бозор эҳтиёжларига тез жавоб бериш ва буюртмаларни самарали бажариш қобилиятини шакллантиради. Оммавий етказиб беришнинг бошланиши компаниянинг саноат экотизимларини янгича шакллантириш ва қайта мослаштириш имкониятлари кенгаяётганини кўрсатади.

Бозор талабининг ортиб бориши шароитида компания ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш бўйича аниқ режаларни белгилади:
— 2026-йилга қадар йиллик қувват — 5 000 та саноат инсонсимон робот,
— 2027-йилга қадар — 10 000 та робот.

Walker S2 роботлари ҳозирда автомобилсозлик, “ақлли” заводлар, логистика ва маълумот тўплаш марказларида қўлланилмоқда. UBTECH етказиб бериш услубини ўзгартириб, оддий маҳсулот эмас, балки тўлиқ амалий имкониятларга эга тайёр ҳал этиш механизмларини тақдим этмоқда. Компаниянинг BrainNet технологияси асосидаги ушбу ечимлари ишлаб чиқариш мижозлари учун тез жорий этиш, қулай фойдаланиш ва янги амалий имкониятларни яратишга хизмат қилади. Walker S2 — Co-Agent интеллектуал агент тизими билан жиҳозланган дунёдаги биринчи саноат инсонсимон роботи бўлиб, у роботга вазифани тушуниш, режалаштириш, асбоблардан фойдаланиш, носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш имкониятларини беради.

2025-йил бошидан буён Walker серияси роботларига берилган buyurtmalar умумий қиймати 800 млн юандан (тахминан 112 млн доллар) ошди. Улар орасида Зигундаги маълумот тўплаш маркази учун Walker S2 етказиб бериш бўйича 159 млн юанлик шартнома — йилдаги энг йирик буюртмалардан бири ҳисобланади.

UBTECH BYD, Dongfeng Liuzhou Motor, Geely Auto, FAW-Volkswagen Qingdao, Audi FAW, BAIC New Energy, Foxconn ва SF Express каби етакчи корхоналар билан ҳамкорлик қилмоқда. Walker S серияси роботлари бир қатор автомобил ишлаб чиқариш линияларида турли вазифаларни бажариб, компанияга реал иш шароитида катта тажриба тўплаш имконини бермоқда.

Гуманоид роботлар — жисмоний интеллектнинг энг юқори шакли сифатида, эндиликда саноат миқёсида жорий этиш босқичига қадам қўймoқдa.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.