Таржимон Марк Рийснинг «Ўткан кунлар» асари рухсатсиз тарқатилгани учун маъсул ходим жазоланди

Таржимон Марк Рийснинг «Ўткан кунлар» асари рухсатсиз тарқатилгани учун маъсул ходим жазоланди

Америкалик таржимон ва шарқшунос олим Марк Рийс 15-йил давомида инглиз тилига “Ўткан кунлар” (“Bygone Days”) таржима қилган асарини рухсатсиз электрон шаклда тарқатилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда мурожаат билан чиққан эди. Мурожаат асосида Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижасида асар муаллифнинг розилигисиз, ҳеч қандай шартномасиз тўлиқ ҳолда электрон шаклга ўтказилгани ва unilibrary.uz тизимига жойлангани маълум бўлди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик юзасидан университет масъул ходимларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди. Суд қарорига кўра, масъул ходимга 2 060 000 сўм жарима белгиланди. Шунингдек, асарнинг электрон нусхаси unilibrary.uz тизимидан ўчирилди.

Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида университетда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларга риоя этиш бўйича семинар-тренинг ташкил қилинди. Маълумот учун, таржимон Марк Рийс “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддасига мувофиқ, ҳуқуқбузардан БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача товон талаб қилиш ҳуқуқига эга экани тушунтирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.