Ўзбекистон экспортчилари учун янги имконият: GSP+ доирасида Европа Иттифоқи бозорига чиқиш бўйича методик қўлланмалар тақдим этилди

Ўзбекистон экспортчилари учун янги имконият: GSP+ доирасида Европа Иттифоқи бозорига чиқиш бўйича методик қўлланмалар тақдим этилди

Ўзбекистон маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Европа бозорига чиқишини янада рағбатлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича муҳим қадам ташлади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда икки амалий қўлланмани ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим этилгани Инвестициялар, саноъат ва савдо вазирлиги хузуридаги хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги хабар берди.

Нашрларда GSP+ имтиёзларидан унумли фойдаланиш орқали маҳаллий маҳсулотларни ЕИ бозорига етказиб бериш жараёнларини енгиллаштиришга қаратилган. Ёрдамчи материаллар тўқимачилик, тикув-трикотаж ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига ихтисослашган компаниялар учун қадамма-қадам амалий йўриқномаларни ўз ичига олади.

Лойиҳа доирасида қуйидаги қўлланмалар тайёрланди:

“GSP+ имтиёзларидан фойдаланиб ЕИ бозорига тўқимачилик ва тикиув маҳсулотларини экспорт қилиш”
“GSP+ имтиёзларидан фойдаланиб ЕИ бозорига мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш”

Ҳар икки нашр ўзбек ва рус тилларида тайёрланиб, Европа Иттифоқининг қатъий талабларига риоя этиш, товарларнинг келиб чиқишини расмийлаштириш, логистика ва сертификатлаш жараёнлари, экспорт амалиётлари ҳамда ЕИ бозорига киришнинг муҳим тартиблари бўйича тўлиқ йўлхарита таклиф қилади деб таъкидланади хабарда.

Мазкур қўлланмалар Европага экспорт ҳажмини оширишни мақсад қилган маҳаллий корхоналар учун ишончли амалий восита бўлиб, GSP+ имкониятларидан максимал даражада фойдаланишга хизмат қилади деб хабар берилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.