Шунингдек, корхона ишлаб чиқариш жараёнида сувга қўшилаётган кимёвий моддалар миқдори белгиланган меъёрдан ошгани ва компенсация тўловлари ўз вақтида тўлиқ амалга оширилмагани ҳам қайд этилган. Бу ҳолатлар амалдагӣ экологик қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилганини кўрсатади. Аниқланган камчиликлар юзасидан вазирлик судга мурожаат қилиб, корхона фаолиятини вақтинча тўхтатишни сўраган.
2025-йил 26-ноябрда Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ фаолияти барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар тўхтатилди. Мазкур қарор экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф муҳит ифлосланишининг олдини олишга қаратилган амалий чора сифатида баҳоланмоқда деб Олий Суд расмий ахборотида хабар берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.