Автомобилар учун экологик стикерлар жорий этилади

Автомобилар учун экологик стикерлар жорий этилади


Тошкент шаҳрида 2026-йил 1-апрелдан бошлаб барча автомобиллар учун экологик стикерлар мажбурий бўлади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, ҳар бир транспорт воситаси ўзининг чиқарилаётган газлар даражасига қараб 🔴 қизил, 🟡 сариқ ёки 🟢 яшил стикер олади.

Шаҳар марказида ҳаракатланиш фақат электромобилларга рухсат этилиши кутилмоқда. Электромобиллар уч йилгача техник кўрикдан ўтмасдан яшил стикерга эга бўлади. Эски автомобилларга эса марказга кириш қатъий тақиқланади. Стикерлар мутлақо бепул берилади ва ҳаракатланиш зоналари рангларга қараб қатъий тарзда ажратилади ва автомобилларнинг экологик тоифаси ишлаб чиқарувчи тасдиқлаган экологик класс асосида белгиланади. Ҳар хил двигател турлари учун алоҳида мезонлар белгиланган:

  • Бензин ва газли автомобиллар:
    • «Евро — 0» ва «Евро — 1» – «ўрта» тоифа
    • «Евро — 2» ва юқори – «тоза» тоифа
  • Дизелли автомобиллар:
    • «Евро — 4» ва юқори – «тоза» тоифа
    • «Евро — 3» – «ўрта» тоифа
    • «Евро — 0», «Евро — 1», «Евро — 2» – «зарарли» тоифа

Гибрид автомобиллар, альтернатив ёқилғида ишлайдиган транспорт воситалари ва экслуатацияси уч йилдан кичик машиналар ҳам «тоза» тоифага киритилади.

Стикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш пайтида берилиши кутиляти. Ранглар қуйидагича тақсимланади:

🟢 Яшил – «тоза» тоифа

🟡 Сариқ – «ўрта» тоифа

🔴 Қизил – «зарарли» тоифа

Шунингдек, стикерни ихтиёрий равишда my.gov.uz портали ёки Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти сайти орқали олиш мумкин. Стикерлар муддатсиз берилади.

2030-йилгача Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида «Евро — 5» стандартига жавоб бермайдиган автомобиллардан фойдаланиш босқичма-босқич чекланиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.