Ўзбекистонликлар қайси турдаги суғурта хизматларидан кўпроқ фойдаланмоқда?

Ўзбекистонликлар қайси турдаги суғурта хизматларидан кўпроқ фойдаланмоқда?

Миллий статистика қўмитаси ахборотига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда бажарилган суғурта хизматлари ҳажми 10 триллион сўмга етди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 триллион сўмга кўпроқ.

Маълумотларга қараганда, суғурта хизматлари таркибида энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк ва мулкни суғурталаш каби йўналишлар эгаллади. Уларнинг умумий улуши 81,5 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, қайта суғурталаш хизматларининг улуши 2025-йилнинг ушбу даврида 14,2 фоиз, ҳаётни суғурталаш бўйича хизматлар улуши эса 4,3 фоизга тенг бўлди. Статистик маълумотлар суғурта бозорида фаоллик ва диверсификация ортиб бораётганини, аҳоли ва бизнеснинг турли хатарлардан ҳимояланишга бўлган қизиқиши ошганини кўрсатмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.