Хусусан, Косонсой туманида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро тоғаси 1988 й.т. шахснинг кўрсатмасига асосан давлат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтиб, Қирғиз Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига тахминий суммаси 1,1 млрд. сўм бўлган умумий оғирлиги 1 кг 168 гр миқдоридаги олтин қуймаси парчаларини олиб киргани ҳақида тезкор маълумот олинди.
Ҳамкорликдаги тадбир давомида у олтинларни ушбу туманда яшовчи, бошқа бир қариндошига етказиб берган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
Натижада, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 223-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.