Тошкентда илк бор FIA Бош Ассамблеяси ва FIA AWARDS маросими ташкил этилади

Тошкентда илк бор FIA Бош Ассамблеяси ва FIA AWARDS маросими ташкил этилади

12-декабрь куни Тошкент шаҳри Халқаро Автомобил Федерацияси (FIA) Бош Ассамблеяси ва FIA Awards тантанали тақдирлаш маросимига мезбонлик қилади. Аҳамиятлиси, мазкур тарихий тадбир Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда.

FIA автоспортни тартибга солувчи ва йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилувчи етакчи халқаро ташкилотдир. Тошкентда ўтадиган тадбирларда 100 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этиб, унда глобал автоспорт сиёсати ва қатор масалалари муҳокама қилинади.

FIA Awards маросимида эса Формула 1, WРC, WEC, Формула E каби йўналишлардаги энг яхши пилотлар ва жамоалар тақдирланади. Мазкур тадбирда дунёнинг энг таниқли юлдуз пойгачилари фахрли меҳмон сифатида иштирок этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.