5-декабр Яшнабод туманида газ таъминотида вақтинча узилишлар юзага келади
«Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ балансидан ўтувчи юқори босимли магистрал газ қувурида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 2025-йил 4-декабрдаги 41-02-06/101-сонли телефонограмма асосида, 2025-йил 5-декабр куни IM 7 манбаи орқали газ таъминоти вақтинча тўхтатилади деб Veolia Energy Tashkent Тошкент ш. иссиқлик таъминоти оператори
хабар берди.
Газ ўчириш вақти: соат 10:00 дан 18:30 гача.
Таъмирлаш ишлари давомида қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминотида вақтинча узилишлар юзага келиши мумкин:
Яшнобод тумани:
- Қорасув кўчаси
- Бешарик
- Бирлашган
- 2-Бирлашган йўли
- Элбек
- Асалобод
- Қурувчилар
- Уйсизлар
- Паркент
- Чўлпон
- Алимкент
- Оҳангарон йўли
- Тузел – 1, 2, 3, 4
- Уйсозлар – 1
- Асалобод – 1, 2
- Авиясозлар мавзеси – 1, 1а, 2, 3, 4
Ишлар тугагач, газ ва иссиқлик таъминоти белгиланган тартибда тикланади, дея хабарда аниқлик киритилди.