Ўзбекистон ва Вьетнам Интерпол бўлимлари ҳамкорлигида қидирувдаги фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон ва Вьетнам Интерпол бўлимлари ҳамкорлигида қидирувдаги фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон ҳамда Вьетнам Интерпол Миллий марказий бюролари ўртасидаги яқин ҳамкорлик ва олиб борилган тезкор чора-тадбирлар самараси ўлароқ, қидирувда бўлган ўзбекистонлик фуқаро ушланиб, мамлакатимизга депортация қилингани тўғрисида Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур шахс Ўзбекистон ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятлар бўйича айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди. Вьетнам ҳудудида яшириниб юрган гумонланувчининг жойи аниқланиши ва ушланиши икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг самарали ҳамкорлиги натижасида амалга оширилган.

Қайд этилишича, шахс белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтарилган бўлиб, у эндиликда содир этган жиноятлари учун қонун олдида жавобгарликка тортилади.

Интерполнинг Миллий марказий бюроси халқаро ҳамкорлик доирасида бундай операциялар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши, жиноятчиларнинг хорижда яшириниб юриб жазодан қочиб қутулишига йўл қўйилмаслигини таъкидлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.