Шу билан бирга, товар белгиси эгаси зарар ўрнини қоплаш ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаридан 1000 барваригача тўловни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Германиянинг “Hugo Boss AG” компанияси “Boss” товар белгисига истеъмолчини чалғитувчи даражада ўхшаш контрафакт кийим-кечак маҳсулотларини “D.W.” МЧЖ томонидан сотувга таклиф этилганидан норози бўлиб, судга мурожаат қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги томонидан олдинроқ “D.W.” МЧЖ фаолияти текширилиб, ҳуқуқбузарлик бўйича тегишли таъсир чоралари кўрилган. Суднинг 2025-йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, “Hugo Boss AG” компанияси фойдасига “D.W.” МЧЖдан 20 миллион сўм миқдорида товон ундирилиши белгилаб қўйилди.
Адлия вазирлиги тадбиркорларга ўз брендларини рўйхатдан ўтказишни ва брендлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳақида «1008» ишонч телефони ёки info@adliya.uz электрон почта манзили орқали хабар беришни тавсия қилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.