Маълумотларга кўра, Flacks Group саноат ва реал сектор активларига ихтисослашган халқаро инвестиция компанияси бўлиб, АҚШда ташкил этилган. Компания металлургия, тоғ-кон саноати, кимё, қурилиш материаллари ва ишлаб чиқаришнинг қатор йўналишларида фаолият юритувчи корхоналарни ривожлантириш ва модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратади.
Компания саноат корхоналарини узоқ муддатли стратегик бошқарув асосида ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва янги иш ўринлари яратишни мақсад қилган лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Flacks Group Шимолий Америка, Европа ва бир қатор минтақаларда саноат активларини бошқариш бўйича катта тажрибага эга.
Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболли йўналишларни белгилаш, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва инфратузилма соҳаларидаги имкониятларни муҳокама қилди.
Шунингдек, мулоқот давомида хусусий инвестицияларни жалб этиш, хўжалик юритувчи субъектларни хусусийлаштириш ва трансформация жараёнлари, мавжуд корхоналарни ривожлантириш имкониятлари, Flacks Group компаниясининг бу борадаги тажрибаси ва амалга оширган лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик йўналишларини батафсил кўриб чиқиш, тажриба алмашиш ва доимий мулоқотни йўлга қўйиш бўйича келишиб олдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.