Sporty Salaries маълумотига кўра, Богдан Гусков ушбу жанг учун 54 минг доллар (48 минг — жангга чиқиш пули, 6 минг — ҳомийлик тўлови) ишлаб топган. Унинг рақиби Ян Блаховичнинг даромади 321 минг долларни ташкил этди (300 минг — жангга чиқиш, 21 минг — ҳомийлар).
Турнирдаги энг катта гонорарни Мераб Двалишвили олди — 2,342 млн доллар (750 минг — жангга чиқиш, 1,5 млн — трансляция улуши, 50 минг — “энг яхши жанг”, 42 минг — ҳомийлар). Пётр Янннинг умумий даромади эса 1,432 млн доллар бўлди.
УФC 323 доирасида юқори даромад олган жангчилар қаторида Жошуа Ван (1,28 млн), Александр Пантожа (942 минг), шунингдек, Генри Сеҳудо ва Эдсон Барбоза (ҳар бири 421 минг) ҳам бор. Ян Блахович — 321 минг, Брендон Морено — 265 минг, Мейси Барбер — 220 минг, Жалин Тернер эса 211 минг доллар ишлаб топган.
UFC 323 турниридаги энг катта гонорар олган спортчилар:
Мераб Двалишвили — 2 342 000 доллар
Пётр Ян — 1 432 000 доллар
Жошуа Ван — 1 282 000 доллар
Александр Пантожа — 942 000 доллар
Генри Сеҳудо — 421 000 доллар
Эдсон Барбоза — 421 000 доллар
Ян Блахович — 321 000 доллар
Брендон Морено — 265 000 доллар
Мейси Барбер — 220 000 доллар
Жалин Тернер — 211 000 доллар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.