Оғир атлетика. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари “10th Qatar Weightlifting Cup” турнирида иштирок этиш учун Доҳа шаҳрига йўл олди

Оғир атлетика. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари “10th Qatar Weightlifting Cup” турнирида иштирок этиш учун Доҳа шаҳрига йўл олди

Хабар берганимиздек, оғир атлетика бўйича жорий йил тақвимидаги сўнгги халқаро старт айнан “Qatar Cup” турнири ҳисобланади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам совринли ўринлар учун баҳсларда қатнашади. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақа бу йил 10-маротаба ташкил этилмоқда.

Турнирда иштирок этиш учун терма жамоамиз аъзолари бугун Қатар пойтахти — Доҳа шаҳрига жўнаб кетишди.

Қуйида терма жамоа таркибини келтирамиз:

Аёллар:
Муниса Одилова — 48 кг
Нигора Абдуллаева — 58 кг
Зиёда Худойқулова — 63 кг
Машҳура Рустамова — 77 кг
Нигора Сувонова — 88 кг

Эркаклар:
Адҳамжон Эргашев — 65 кг
Абдулазиз Алимжонов — 79 кг
Муҳаммадқодир Тоштемиров — 94 кг
Амир Абдуллаев — +110 кг

Мураббийлар:
Маҳмуд Тоғаев
Журабек Заиров

Терма жамоа шифокори:
Обиддин Муслимов

Делегация раҳбари: Рустам Расулов
Делегация аъзоси: Одилбек Ҳаитов

Эслатиб ўтамиз, “10th Qatar Weightlifting Cup” мусобақаси 19–27-декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: https://t.me/uzbek_weightlifting

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.