Иқтидорли ёшларни селекция қилиш мақсадида йўлга қўйилган мазкур босқич баҳсларида спортчилар 4 вазн тоифасида кураш олиб бордилар.
Соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил қилган мусобақанинг финал беллашувларини Спорт вазирлиги, МОҚ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти кузатиб борди.
Расмийлар турнир якунида тақдирлаш маросимида ҳам қатнашиб, ғолиб ва совриндорларга келгуси мусобақаларда ҳам омад тилашди.
Шунингдек, тадбир давомида спорт соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда “Президент Олимпиадаси” мусобақаларини юқори савияда ўтказишда қўшган ҳиссаси учун Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони топширилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.