Термиз, Қумқўрғон ва Олтинсой туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Термиз, Қумқўрғон ва Олтинсой туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Сурхондарё вилоятининг Термиз, Қумқўрғон ва Олтинсой туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

Хусусан, Халқ депутатлари Термиз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу вақтга қадар Термиз тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Шуҳрат Назаров бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Вилоят раҳбари Улуғбек Қосимов туман ҳокими вазифасига Шуҳрат Қаландаров Искандарович номзодини таклиф қилди ва номзод туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди. Номзод Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган.

Термиз, Қумқўрғон ва Олтинсой туманларига янги ҳокимлар тайинланди
Шуҳрат Қаландаров 1981 йилда Денов туманида туғилган. 2004 йилда Термиз давлат университетини, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида солиқ органларида турли вазифаларда, хусусан, Термиз туманида давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Термиз ва Сариосиё туманлари ҳамда Термиз шаҳрида ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу кунгача Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Анвар Нормаматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Вилоят ҳокими томонидан туман ҳокими лавозимига Фаррух Холиқов Омонович номзоди таклиф этилди. Мазкур номзод Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди. Фаррух Холиқов Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган.

Термиз, Қумқўрғон ва Олтинсой туманларига янги ҳокимлар тайинланди
Маълумот учун, Фаррух Холиқов 1985 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. У 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2016 йилда Бош прокуратура олий ўқув курсини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида прокуратура органларида турли лавозимларда, жумладан, Узун ва Шўрчи туманлари прокурори сифатида ишлаган. Тайинловга қадар Денов тумани прокурори лавозимида фаолият юритиб келган.

Бундан ташқари, Халқ депутатлари Олтинсой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу кунгача Олтинсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Баҳром Махматраемов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Вилоят раҳбари туман ҳокими лавозимига Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган Мавлянов Отабек Рустамович номзодини таклиф этди. Мазкур номзод Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Термиз, Қумқўрғон ва Олтинсой туманларига янги ҳокимлар тайинланди
Отабек Мавлянов 1980 йилда Термиз туманида туғилган. 2001 йилда Термиз давлат университетини молия йўналиши бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари маркази тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. Жумладан, Термиз тумани ҳокимининг ўринбосари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар эса Сурхондарё вилояти Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.